Ўзбекистон | 19:39 / 28.01.2025
2211
2 дақиқада ўқилади

Андижон ва Хоразмда ноқонуний равишда ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Хусусан, икки фуқаро Андижон туманидаги фермер хўжалигига қарашли 8 сотих ерни 22 минг долларга сотишга келишиб, олиндан 500 доллар олганида қўлга тушди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Х.Р. ва Д.М. исмли шахслар (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Ю.га Андижон туманидаги «Х.Ч.» фермер хўжалигига қарашли экин ер майдонининг 8 сотихини 22 минг доллар эвазига келгусида уй-жой қуриши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Э.И ва Д.И. исмли шахслар Урганч тумани Амир Темур массиви ҳудудидаги 11 сотих ер майдонини фуқаро Ж.Б.га 180 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 7,5 минг АҚШ доллари ва 7 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Навоий вилоятларида ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани, Тошкентда давлат захирасида бўлган 7 сотих ерни 175 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Нукусда қалбаки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган 3,6 сотих ерни 170 млн сўмга сотишга уринган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга тушган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти