Жаҳон | 08:30 / 29.01.2025
8749
2 дақиқада ўқилади

Россия делегацияси Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин илк бор Сурияга келди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Россия Федерацияси президентининг махсус вакили Дамашққа етиб келди. Бу Россия расмийларининг Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Сурияга илк ташрифидир.

Фото: AP / Omar Sanadiki

Россиянинг расмий делегацияси Сурияга етиб келди - унинг самолёти 28 январ, сешанба куни Дамашққа қўнди. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентев мамлакатга келди. Бу Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Россия расмийларининг илк расмий ташрифидир. Уларнинг сафар мақсади аниқлаштирилмаган.

Суриянинг собиқ президенти «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи ва унинг қуролли иттифоқчиларининг тез олға силжишидан сўнг ҳокимиятни йўқотди. Бир ҳафта ичида, ноябр ойининг охиридан 7 декабрга қадар жангарилар Сурия шимолидан Дамашқ томон йўл олди. Қўшинлар ва хавфсизлик кучлари уларга деярли қаршилик кўрсатмади. Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россиядан бошпана олди.

Россия базаларининг тақдири

Суриянинг янги ҳукумати Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базалари бўйича Москва билан музокаралар олиб бормоқда, деди Сурия ўтиш даври ҳукумати мудофаа вазири Мурҳаф Абу Касра. Асад даврида томонлар бу базаларда 49 йил муддатга рус қўшинларини жойлаштириш бўйича келишувга эришдилар.

ҲТШ етакчиси Аҳмад ал-Шара Сурия Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни истамаслигини айтди. Reuters манбаларига таяниб ёзишича, Москва ҳам Суриядаги базаларини тарк этиш ниятида эмас. Уларнинг тақдири «мулоқот орқали ҳал қилинади», деди Кремл. Россия президенти Владимир Путин ушбу базалардан Сурияга гуманитар ёрдам етказиш учун фойдаланиш таклифи ҳақида гапирди. 21 январ куни Дамашқ Россиянинг «Стройтрансгаз» компанияси билан Тартус портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилди.

«РИА Новости» ахборот агентлигининг манбага таяниб хабар беришича, Россия расмийлари Суриянинг қуролли мухолифати вакиллари билан алоқада, уларнинг етакчилари САР ҳудудидаги ҳарбий базалар ва дипломатик муассасалар хавфсизлигини кафолатлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи