Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гиёҳвандлик воситаларини дорихона орқали реализация қилиш тартиби белгиланди
Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади.
“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:
▪️дорихона мудири;
▪️фармацевт (провизор);
▪️дорихона фармацевти ассистенти.
Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади.
Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.
Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.
Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.
Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.
Мавзуга оид
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
12:06 / 04.03.2026