Жаҳон | 09:02 / 31.01.2025
1671
3 дақиқада ўқилади

Кая Каллас: Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Украинадаги урушга қарашлари бир хил

Украинадаги урушни тугатиш учун Россия Федерациясига босим ўтказиш керак, чунки Москва тажовузкор сифатида ҳаракат қилмоқда, дейди Кая Каллас. DW нашрига берган интервюсида у АҚШ расмийлари ҳам худди шундай фикрда эканини таъкидлади.

Фото: AFP

Европа Иттифоқи ҳам, АҚШнинг янги маъмурияти ҳам Украинадаги урушни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказиш зарурлигига ишончи комил, чунки у тажовузкор, деди 30 январ, пайшанба куни DW нашрига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас. «Бу урушни айнан Россия бошлаган. Россия тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини бомбардимон қилишни тўхтатиб, Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш орқали уни тугатиши мумкин. Шунинг учун биз уларга (Россия расмийлари) босим ўтказишимиз керак», — дейди Каллас. 

Вашингтонда ҳам бу вазиятни «тушуниш бор», «бундан ташқари, президент Трамп (Россия президенти Владимир) Путинга нисбатан жуда қаттиқ баёнотлар берди. Шундай экан, менимча, биз ҳам вазиятни худди шундай тасаввур қиламиз», дея қайд этди Европа дипломатияси раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг янги давлат котиби Марко Рубио билан биринчи телефон суҳбатидан сўнг у Вашингтон ҳам Брюссел каби Украинада вақтинчалик сулҳ эмас, барқарор тинчлик ўрнатилишини исташига амин бўлди. «Бизга Россиянинг янги ҳужуми эҳтимолини истисно қиладиган тинчлик керак. Шуни ёдда тутишимиз керакки, Россия Федерацияси ўз ялпи ички маҳсулотининг 9 фоизини ҳарбий саноатга киритади. Шунинг учун биз кучли бўлишимиз керак», деди Кая Каллас.

АҚШ ва ЕИ Москвага босимни давом эттиришга келишиб олди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас «Украинада адолатли ва мустаҳкам тинчликка» эришиш учун Россияга «максимал босим»ни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда ЕИ вакили 28 январ куни Рубио ва Каллас ўртасидаги биринчи телефон суҳбатидан сўнг маълум қилди, деб ёзади AFP.

Иккала дипломат ҳам «асосий глобал муаммолар, жумладан, Россиянинг Украинадаги уруши, Яқин Шарқдаги вазият ва Хитой томонидан қўйилаётган муаммолар бўйича Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш» муҳимлигини таъкидладилар», дея маълум қилди Брюссел.

Суҳбат давомида Каллас ўз суҳбатдошига Европа комиссияси Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларга божларни оширишни таклиф қилганини айтди. Янги божлар «эҳтимол, Россиянинг экспорт даромадларига ва Россиянинг Украинага қарши агрессив уруш олиб бориш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», дейилади баёнотда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда