Reuters: Оқ уй Байден президентлигининг охирги йилида Украинага қурол етказиб беришни кечиктирган
АҚШ Конгресси Киевга 60 млрд долларлик қўшимча ёрдамни маъқуллаганига қарамай, Байден маъмурияти ваъда қилинган қурол-яроғларни етказиб беришга шошилмаган. Трамп сайловларда ғалаба қозонгач эса ҳарбий ёрдам юбориш тезлашиб кетган.

Фото: Reuters
АҚШнинг 46-президенти Жо Байден маъмурияти ўз фаолиятининг охирги йилида Украинага қурол етказиб бериш бўйича қарорларни кечиктирган, деб хабар беради Reuters.
Агентлик маълумотларига кўра, асосий етказиб беришлар Украинага 60 миллиард доллар миқдорида қўшимча ёрдам ажрата олмаган Конгресснинг ҳаракатлари, шунингдек, қурол юбориш Россия томонидан эскалацияга олиб келиши мумкинлиги хавотири сабаб кечиккан.
Reuters таҳлилларига кўра, Конгресс Украинага ёрдам ажратишни маъқуллаганидан кейин ҳам қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар давом этган. 2024 йил ноябрида АҚШ йил давомида Америка армияси омборларидан ажратиш режалаштирилган ҳарбий ёрдамнинг фақат ярмини етказиб берган. Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгач, ҳарбий ёрдам кўрсатиш кескин ошган. Шу билан бирга, декабр ойига келиб АҚШ ваъда қилинган зирҳли техникаларнинг фақат 30 фоизини Украинага етказиб бера олган.
Пентагон вакиллари ва Байденнинг собий маъмурияти, шунингдек, украиналик ҳарбийлар бунга изоҳ беришдан бош тортди. Украина Мудофаа вазирлиги, президент Володимир Зеленский ҳам Reuters сўровларига жавоб қайтармаган.
Жо Байден администрацияси РФ Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан бери Киевга 63 миллиард долларлик ёрдам ажратган. Доналд Трамп 2024 йил ноябрда сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Оқ уй ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
Жаҳон | 21:25
-
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи
Жаҳон | 21:22
-
“Агар эмас, қачонки...” — Лихачев Ўзбекистонда катта АЭС қурилиши ҳақида
Ўзбекистон | 21:20
-
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
Фан-техника | 21:02
Мавзуга оид

20:47
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

20:37
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

16:59
Киев суди Украина собиқ президенти Виктор Януковични сиртдан 15 йилга ҳукм қилди

16:41