Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири Курил ороллари ҳақида гапирган амалдорлар номидан кечирим сўради
Япониялик амалдорлар январ ойида Россия билан биргаликда Курил оролларида ядровий чиқиндихона ташкил этиш таклифини берган. Бош вазири Сигэру Исиба уларнинг таклифини «масъулиятсизлик» деб атади.
Япония бош вазири Сигэру Исиба Курил оролларининг жанубий қисмида Россия билан биргаликда ядровий чиқиндиларни кўмишга мўлжалланган ҳудуд ташкил этилишни ташкиллаштириш ҳақида гапирган япон амалдорлари номидан кечирим сўради.
Январ ойида Токиода ўтказилган симпозиумда Япониядаги АЭСлардан чиқаётган радиоактив чиқиндиларни утилизация қиладиган жойни танлаш муҳокама қилинган. Меҳмонлардан бири Россия билан Курил таркибидаги тўртта оролни у ерда биргаликда ядровий чиқиндиларни йўқ қилиш зонасини яратиш шарти билан Япония томонига бериш бўйича келишувга эришишни таклиф қилган. Япония ядровий чиқиндиларни бошқариш ташкилоти ҳамда Табиий ресурслар ва энергетика бошқармаси аъзолари бу ғояни олқишлаган. Кейинроқ амалдорлар ўз сўзлари учун кечирим сўраган.
«Бундай баёнот берилмаслиги керак эди. Бу ерда масъулиятсизлик ва такаббурликка йўл қўйилган. Ҳукуматнинг масъул вакили сифатида кечирим сўрайман», — деди Исиба парламентдаги чиқиши вақтида.
2022 йил мартда Япония Россияга қарши санкцияларига қўшилганидан кейин РФ Курил оролларининг мақоми тўғрисидаги музокаралар ва тинчлик битимини имзолашдан бош тортди. Шунингдек, японларнинг Курил оролларига визасиз ташриф буюриши бекор қилинди. 2023 йилда Япония 2003 йилдан бери илк марта Жанубий Курил ороллари ноқонуний равишда эгаллаб олинган деди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026