Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада россияликлардан пул ундириб келган call-марказ фирибгарлари ушланди
Тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги (иккита) ва Тошкент шаҳридаги call-марказ орқали россияликлардан пул ундириб келган 32 киши қўлга олинган.
Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида хориждан фирибгарлик йўли билан йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди, деб хабар берди ДХХ.
«Ўзбекистон 24» телеканали видеолавҳасида айтилишича, Фарғона шаҳридаги (иккита) ва Тошкент шаҳридаги call-марказ орқали россияликлардан пул ундириб келган 32 киши қўлга олинган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1986 йилда Фарғона шаҳрида туғилган гуруҳ раҳбарининг фаолиятига чек қўйилган. Уларга россиялик жиноий гуруҳлар ҳам ёрдам бергани таъкидланган.
Тергов маълумотларига кўра, фирибгарлар биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) онлайн харид қилган россияликларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб, ўзини тергов органлари ходими сифатида таништириб, БФҚ қалбаки эканини айтиб, товар сотувчилари етказган маънавий зарар учун компенсация сифатида тўлов олишни таклиф қилган. Жиноятчиларнинг баъзилари Россия Молия вазирлиги вакиллари номидан иш олиб борган ва даромад солиғи тўланганидан кейин пул компенсациясини ваъда қилган.
Фирибгарлар ваъда қилинган тўловларни олиш учун ўзлари кўрсатган банк картасига бадал ўтказишни таклиф қилиб, бусиз маблағни олишнинг иложи йўқлигини даъво қилган. Улар асосан кексаларнинг ишончига кириб, пулларни ўзлаштириб келгани таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик) «г» банди ва 278-моддаси (компютер маълумотларига ноқонуний (рухсатсиз) кириш) ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026