Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NBC: Пентагон АҚШнинг Суриядаги барча қўшинларини олиб чиқиш режаларини тайёрламоқда
Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида ҳам Суриядаги Америка қўшинларининг катта қисмини олиб чиқиб кетганди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 2 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари қолган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўз қўшинларини Суриядан тўлиқ олиб чиқиб кетиш режаларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда идоранинг икки вакилига таяниб NBC News хабар берди.
Қайд этилишича, Пентагон ходимлари АҚШ президенти Доналд Трамп ва унга яқин бўлган амалдорлар ушбу масалага қизиқиш билдирганидан кейин бу каби режаларни тайёрлашни бошлаган. Режаларда қўшинларни 30, 60 ёки 90 кун ичида олиб чиқиб кетиш муддатлари кўрсатилган.
NBC суҳбатдошларидан бирининг айтишича, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц 31 январ куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) штаб-квартирасида юқори мартабали амалдорлар билан учрашган. Учрашувда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинган.
Оқ уй расмий вакилининг телеканалга маълум қилишича, Суриядаги Америка кучларининг потенциал қисқартирилиши брифинг ёки Уолц ташрифининг мақсади бўлмаган. Пентагон бунга изоҳ беришдан бош тортган.
2019 йилда, Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати даврида Суриядан АҚШ қўшинларининг катта қисмини олиб чиқиб кетганди. Пентагон 2024 йил декабр ойида ушбу мамлакатда 2 мингга яқин америкалик ҳарбий қолаётганини маълум қилганди.
NBC’нинг Пентагондаги манбалари огоҳлантиришича, Суриядан Америка қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши «Сурия демократик кучлари»ни қўллаб-қувватловдан маҳрум қилади ва 50 мингдан ортиқ маҳбус сақланаётган қамоқхона ҳамда лагерларни хавф остида қолдиради.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026