Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Сирдарёдаги мактабларга компютер техникасини беғараз тақдим этади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Хитойнинг LIWAYWAY CO., LTD компанияси ўртасида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги иккита мактабга компютер техникасини беғараз тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур келишув Ўзбекистон таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ва таълим сифатини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Шунингдек, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистонда фаол ишлаяпмиз. Компаниямиз Тошкент вилоятида лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Биз Ўзбекистонда, ҳар бир давлат тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган таълим тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўляпмиз. Ўзбекистондаги таълим жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшишга қарор қилдик. Компаниямиз Сирдарё вилоятидаги ўқувчиларнинг замонавий шароитларда таълим олиши, рақамли саводхонликни мукаммал эгаллаши ва келажакда рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишини қўллаб-қувватлайди", деди компания раиси Карлос Чан.
Ушбу компютерлар Сирдарё вилоятидаги мактабларга Ўзбекистоннинг Шанҳайдаги Бош консулхонаси томонидан етказилади.