Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо ва хизматлар секторига ижтимоий солиқ имтиёзи узайтирилади, шартлар ўзгаради
Ижтимоий солиқнинг 1 фоизлик имтиёзли ставкаси эндиликда сервис корхоналарининг камида 3 млн сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига нисбатан қўлланади. Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади. “Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан эса назорат кучайтирилади.
Савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ бўйича имтиёз муддати узайтирилади. Бу ҳақда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мавзусида Шавкат Мирзиёев ўтказган селекторда маълум қилинди.
Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланган эди. Бугунги селекторда айтилишича, ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайган.
Кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушган.
“Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.
Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.
Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
17:40 / 27.01.2026