Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда украиналик аёлларни ўлдирган эр-хотин умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Манхайм суди эр-хотинни икки украиналик аёлни ўлдириш ва болани ўғирлашда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Манхайм (Баден-Вюртемберг) суди украиналик аёлни, унинг онасини ўлдириш ва болани ўғирлашда айбланган эр-хотинни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд вакилининг 10 феврал, душанба куни хабар беришича, жиноятнинг ўта оғир экани аниқланган, бу эса эр-хотиннинг 15 йилдан сўнг қамоқдан шартли равишда озод этилишига тўсқинлик қилади. Шу тариқа суд прокурор талабини қондирди, деб хабар берди AFP.
Ҳукм устидан шикоят қилиш мумкин, дея аниқлик киритди dpa агентлиги. Барча томонлар, жумладан, ҳимоячи ҳам умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилишди.
Айбланувчилар жиноятга иқрор бўлди
Январ ойи бошида суд бошланганда айбланувчилар ўз адвокатлари ўқиган баёнотларида жиноятларини тан олишган. Эр-хотин пушаймонлик билдиришди.
Суд 45 ёшли аёл ва 43 ёшли эркак 51 ёшли украиналик қочоқ Марина Стеценко ва унинг 27 ёшли қизи Маргаритани унинг беш ҳафталик чақалоғини олиш мақсадида ўлдирганини аниқлади. Терговнинг фикрича, жиноятга эр-хотиннинг фарзанд кўриш истаги сабаб бўлган.
Ҳозир қарийб ўн бир ойлик бўлган қиз Украинада иш бўйича даъвогар сифатида қатнашган холаси билан яшаяпти.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026