Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламенти ЕИга аъзо бўлишни бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Қонун лойиҳасини 63 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, етти нафар депутат эса қарши овоз берган. Аввалроқ бош вазир Никол Пашинян қонун лойиҳаси «Арманистоннинг Европа Иттифоқига тўғридан тўғри аъзолигини англатмаслигини» айтганди.
Арманистон парламенти «Арманистон Республикасининг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Қонун лойиҳасини 63 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, етти нафар депутат эса қарши овоз берган.
Қайд этилишича, ҳужжатни ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» фракцияси вакиллари қўллаб-қувватлаган. Мухолиф «Арманистон» фракцияси эса овоз бериш жараёнида иштирок этмаган.
Қонун лойиҳасини 9 январда Арманистон ҳукумати маъқуллаган эди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ушбу қонун «Арманистоннинг Европа Иттифоқига тўғридан тўғри аъзолигини англатмаслигини» ва бу масала бўйича қарор «фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкинлигини» таъкидлаганди. «Қонун қабул қилингандан сўнг биз ЕИ билан улар тасаввур қилган ва биз тасаввур қилган йўл харитасини муҳокама қилишимиз керак», — деган эди Пашинян.
Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ташаббускори «Демократик куч платформаси» бўлиб, у икки ой ичида 60 минг (қонун талаб қилган 50 минг) имзо тўплашга муваффақ бўлган. Ушбу имзолар лойиҳани парламентга кўриб чиқиш учун киритишга талаб этилади.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026