Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди
Касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлиги Низомга асосан тартибга солинади.
Ҳукумат қарори билан «Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;
- умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;
- тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;
- умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.
Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.
2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.
2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
18:05 / 26.05.2026
Янги ўқув йилида 800 мингга яқин бола 1-синфга қабул қилинади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
22:33 / 04.12.2025