Таълим | 18:33
685
1 дақиқада ўқилади

Қандай ҳолларда 1-синфга қабул қилиш рад этилиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1-синфга қабул бўйича аризани қайси ҳолатларда рад этиш мумкинлигига аниқлик киритди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Вазирлик маълумотига кўра, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болани умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этиши мумкин:

  • боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабларида таълим олиши тавсия этилмаган бўлса;

  • бола танланган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

  • ариза (сўровнома)да кўрсатилган маълумотларнинг нотўғри экани аниқланса.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таъкидлашича, мазкур ҳолатлардан ташқари бошқа асослар билан болани умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид