Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт туп дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 52,5 млн сўм тўлайдиган бўлди
Навоий вилоятида фуқаро тўрт туп дарахтни ноқонуний кесгани учун 52 млн 500 минг сўм тўлади.
Вилоят Экология бошқармаси хабар беришича, Навоий вилояти Экология бошқармасининг тезкор назорат гуруҳи ходимлари томонидан Қизилтепа туманидаги Тўдакўл дам олиш маскани ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Кармана туманида яшовчи ҳуқуқбузар О.С томонидан Тўдакўл дам олиш маскани ҳудудида икки туп жийда, бир туп қайрағоч ва бир туп айлант дарахтларини ҳеч қандай рухсатсиз таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 миллион 375 минг сўм жарима ҳамда 43 миллион 125 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026