Ўзбекистон қишки Осиё ўйинлари тарихида иккинчи яхши натижасини кўрсатди
Спортчилар мусобақани 1 та олтин медал билан якунлади. Энг яхши натижа 1999 йилда қайд этилган эди – 3 та медал.

Фото: Getty images
Ўзбекистон спортчилари Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида ўтаётган қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини битта олтин медал билан якунлади. Бу ўйинлар тарихидаги иккинчи энг яхши натижа бўлди.
Бундан олдин, 1999 йилда Жанубий Кореянинг Кангвон шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида ўзбекистонликлар 3 та медал (олтин + кумуш + бронза) билан энг яхши натижага эришган эди.
Ҳарбин шаҳрида ўтаётган мусобақада олтин медални фигурали учиш бўйича терма жамоа аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш келтирди.
Умумжамоа ҳисобида Хитой 32 олтин, 26 кумуш ва 24 бронза билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонликлар (1-0-0) Жанубий Корея (15-14-13), Япония (9-11-14) ва Қозоғистондан (3-8-7) кейин бешинчи ўринда бормоқда. Мусобақа эртага якунланади.
Ўзбекистонлик бошқа спортчиларнинг натижалари қандай бўлди? Шорт-трек бўйича Даниил Ейбог 500 метр масофага кечган баҳсда еттинчи натижани қайд этди. Шунингдек, у 1500 метр масофада ҳам иштирок этиб, яримфиналгача борди.
Тоғ чанғиси бўйича слалом йўналишида Сабина Режепова 15-, Валерия Ковалёва 17-, Мария Морова 23-ўринни қайд этди. Ксения Григориева трассада хатога йўл қўйгани учун дисквалификация қилинди.
Конькида югуриш бўйича Данила Семериков 5000 метр масофага кечган баҳсда 6-ўринни эгаллади.
Тоғ чанғиси слалом дастурида Арман Гаюпов 6-, Никита Горковский 14-ўринни қайд этди. Медет Назаров баҳс давомида белгиланган йўналишдан чиқиб кетиб, иштирокини тугата олмади.
Биатлончилар Дилмурод Абдураҳмонов ҳамда Ролан Раимқулов 10 км масофага кечган спринт пойгасида мос равишда 31- ва 25-ўринни эгаллади.
Чанғи альпинизми бўйича беллашувларда Ўзбекистон 12-натижани қайд этди.
Фигурали учишда Нигинабону Жамолиддинова 17-ўринни, Севинч Раҳимова 22-ўринни эгаллади.
Ўзбекистоннинг қишки Осиё ўйинларидаги натижалари:
- 1996 йил, Ҳарбин (Хитой) – 0 олтин – 1 кумуш – 1 бронза;
- 1999 Кангвон (Жанубий Корея) – 1-1-1;
- 2003 Аомори (Япония) – 0-0-1;
- 2007 Чангчун (Хитой) – 0-0-1;
- 2011 Астана (Қозоғистон) – 0-0-0;
- 2017 Саппоро (Япония) – 0-0-0;
- 2025 Ҳарбин (Хитой) – 1-0-0.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади

20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025