Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда электрон чақирув қоғози реестри ишга тушди ва фуқаролар учун чеклов жорий этиш бошланди
Чақирув қоғози олинган кундан бошлаб 20 кун ичида ҳарбий комиссарликка келмаганларга чекловлар қўйилади. Уларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, транспорт воситалари ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади.
Россияда 2023 йилда эълон қилинган электрон чақирув қоғози билан ҳарбий рўйхатга олиш реестри ишлашни бошлади. Бу ҳақда Москва суди қарори орқали маълум бўлди.
Хизматга чақирилувчилардан бири 2024 йил ноябрда электрон чақирув қоғози бўйича Ягона чақирув пунктига келмагани учун белгиланган 30 минг рубл миқдоридаги жарима устидан судга шикоят киритган. У ҳеч қанақа чақирув қоғозини олмаганини билдирган. «Октябрда алоҳида сайт кўринишидаги электрон реестрга кирган эдим ва у ерда ҳеч нарса йўқ эди», — дейди у.
Бунга жавобан «военкомат» судга 1C платформаси базасида яратилган электрон реестр ойнаси кўриниб турган «шахсий компютер экрани скриншоти»ни кўрсатган. Суратларга кўра, дастур интерфейси «Ҳарбий рўйхатга олиниши лозим бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона реестри» давлат ахборот тизими тўғрисидаги ҳукумат низоми талабларига тўлиқ мос келади.
Суд ушбу скриншотни «военкомат» электрон чақирув қоғозини белгиланган тартибда юборганига исбот сифатида қабул қилган ва жаримани қонуний деб тан олган, москвалик йигитнинг шикояти эса қаноатлантиришсиз қолдирилган. «Электрон кўринишда юборилган чақирув қоғози шахсий кабинетга 2024 йил 7 ноябрда жойлаштирилган. Электрон шаклда юборилган чақирув қоғози фуқароларнинг кўрсатилган реестрдаги шахсий кабинетига жойлаштирилган кундан бошлаб топширилган ҳисобланади», — дейилади суд қарорида.
Россия президенти Владимир Путин 2023 йил апрелда ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларнинг ягона реестрини яратиш ва электрон чақирув қоғозларини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Реестр давлат ахборот ресурси маълумотлари асосида ҳарбий комиссарликлар томонидан шакллантирилади.
Ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган шахсларга чақирув қоғози олингани тўғрисида тилхат билан ёзма равишда ёки буюртма хати орқали юборилиши мумкин. Электрон чақирув қоғози давлат хизматлари сайтининг шахсий кабинетига жойлаштирилган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади. Агар чақирув қоғози ёзма ёки электрон шаклда топширилмаган бўлса, у реестрга киритилган кундан бошлаб етти кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
Чақирув қоғози олинган кундан бошлаб 20 кун ичида ҳарбий комиссарликка келмаганларга чекловлар қўйилади. Шу тариқа, уларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, транспорт воситалари ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи рад этилиши, кредит бериш эса тақиқланиши мумкин.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025