Евроиттифоқ: Россия Навалнийнинг адвокатлари ва барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод этиши керак
Россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навалний вафотига бир йил тўлди. Шу муносабат билан Европа Иттифоқи баёнот билан чиқиб, Россияни барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди.

Фото: EPA
Европа Иттифоқи Алексей Навалнийнинг ўлими учун жавобгарликни Россия ҳукумати ҳамда Владимир Путинга юклайди ва барча россиялик сиёсий маҳбуслар озод этилишини талаб қилди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас томонидан россиялик мухолифат етакчиси ўлимига бир йил тўлиши муносабати билан эълон қилинган баёнотда сўз боради.
«Россия Украинага қарши ноқонуний босқинчилик урушини тобора фаол олиб бормоқда ва шу билан бирга, демократия учун чиқиш қилаётганларни таъқиб қилиб, ички репрессияни давом эттиряпти. Алексей Навалний эркин ва демократик Россия учун ўз жонини фидо қилди. Бугун унинг адвокатлари адолатсиз равишда юзлаб сиёсий маҳбуслар билан қамоқда ўтирибди. Россия Алексей Навалнийнинг адвокатлари ва барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан ва сўзсиз озод этиши керак», — дейилади баёнотда.
Навалнийнинг ўлимига бир йил тўлиши муносабати билан қўшма баёнотни, шунингдек, Европанинг 15 та давлати, бундан ташқари, Канада, Австралия ва Янги Зеландия ташқи сиёсий идоралари ҳам эълон қилди.
Дипломатлар Навалнийнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, россиялик сиёсий маҳбусларнинг озод этилишини яна талаб қилди.
«Биз Навалнийнинг ўлими учун асосий масъулият Россия ҳукумати зиммасида эканини яна бир бор маълум қиламиз. Орадан бир йил ўтиб, Россияда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ даҳшатли вазият ёмонлашишни давом этмоқда. Кремл бошқача фикрдаги тинч фуқароларни бостирмоқда, қўрқув муҳитини қўллаб-қувватлаяпти ва қонун устуворлигини бузмоқда. Буларнинг барчаси шахсий манфаатлар учун», — дея таъкидланади баёнотда.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Мавзуга оид

22:27 / 28.04.2025
Санкциялар остидаги етти нафар россияликда Малта паспорти борлиги аниқланди

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025