Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония ва Гуржистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эстония ва Гуржистоннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Фото: ТИВ
Яап Ора Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Қайд этилишича, ташқи ишлар вазири элчи Яап Орадан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
«Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилдик. Иқтисодий дипломатия, ахборот технологиялари, халқлар ўртасидаги алоқалар, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик», — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, ТИВ раҳбари Давид Котариани Гуржистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан табриклади ва ундан ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдик. Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчини Ўзбекистонда самарали дипломатик миссиясини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрдир», — дейди Саидов.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
19:34 / 01.03.2026