Испания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
Испания бош вазири Педро Санчес Доналд Трампнинг Ғазо секторидаги фаластинликларни кўчириш борасидаги таклифи халқаро ҳуқуққа зид эканини маълум қилди.

Фото: France 24
Испания бош вазири Педро Санчес АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо сектори аҳолисини анклав ҳудудидан кўчириш тўғрисидаги ташаббусини рад этди. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида у бундай режа халқаро ҳуқуққа зид эканини маълум қилди.
Шунингдек, Санчес Испания Фаластинда иккита давлат тузиш тўғрисидаги режанинг амалга оширилишига содиқлигини тасдиқлади.
Ас-Сиси Испания бош вазирига мазкур позицияси учун миннатдорчилик билдирди. Унинг қўшимча қилишича, Исроилда тақиқланган БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги фаластинликларга ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнайди.
Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Педро Санчес, шунингдек, Миср ва Испания ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни ҳамда турли соҳаларда бир қатор англашув меморандумларини имзолади.
Феврал бошларида Трамп Исроил АҚШга Ғазо секторини топширишини, унинг аҳолиси эса Миср ва Иорданияга кўчирилишини маълум қилганди. «АҚШ Ғазо устидан назоратни қўлга олади. Биз унга эгалик қиламиз ва у ерда портламай қолган хавфли бомбалар ҳамда қуролларни йўқ қилиш, вайрон бўлган биноларни бутунлай бузиб, текислаб ташлаш масъулиятини ҳам ўз зиммамизга оламиз. Биз у ерда иқтисодий тараққиёт ва саноқсиз иш жойлари, минтақа одамлари яшашлари учун турар-жой барпо этамиз», деганди Трамп.
АҚШ президентининг режаси кўплаб давлатлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари танқидига учради. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгаши томонидан тузилган мустақил комиссия раиси Нави Пиллей Трамп «халқаро ҳуқуқдан ачинарли даражада бехабар» эканини маълум қилди. Араб давлатлари лигаси раҳбари Аҳмад Абдул Гейт эса Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишини «қабул қилиб бўлмаслигини» айтди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

16:56 / 20.03.2025
Ғазо секторида яна уруш. Энди Исроил уни бутунлай босиб олиши мумкин

01:57 / 20.03.2025