АҚШ биринчи марта БМТнинг Украина бўйича Россияга қарши резолюциясини қўллаб-қувватламади
БМТ Бош ассамблеяси 2022 йилдан бери Украинани қўллаб-қувватлашга оид олтита резолюцияни қабул қилган. Қўшма Штатлар бу сафар Россия ҳаракатларини қораловчи резолюциясини имзолашдан бош тортди.

Фото: Reuters
АҚШ Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг Россия ҳаракатларини қораловчи резолюциясини имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда уч нафар дипломатик манбасига таяниб Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжатни имзолаган давлатлар орасида ҳарбий ҳаракатларнинг уч йиллиги муносабати билан резолюция тайёрлаган 50 дан ортиқ давлат вакиллари бор.
«Ўтган йиллар давомида Қўшма Штатлар Украинада адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватловчи шунга ўхшаш резолюцияларни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келган», — дейди агентлик суҳбатдошларидан бири. Таъкидланишича, БМТдаги овоз бериш жараёнлари ҳамон АҚШ кўмагисиз ўтиши, бироқ кенг кўламда қўллаб-қувватланмаслиги мумкин.
Резолюция матнида муаллифлар «халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган чегаралар доирасида Украинанинг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқликларини» яна бир бор тасдиқлаган. Ҳужжатда «деэскалация, жанговар ҳаракатларни тезроқ тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш»га чақирувлар келтирилган.
2022 йил 24 февралдан бери БМТ Бош ассамблеяси Россия—Украина можаросига бағишланган Фавқулодда махсус сессия йиғилишларини бир неча бор ўтказган. Бугунга қадар Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича олтита резолюция қабул қилинган. АҚШ Буюк Британия, Франция, Германия, Полша, Эстония, Латвия, Литва ва бошқа Ғарб давлатлари билан ушбу ҳужжатларнинг ҳаммуаллифи ҳисобланади.
Аввалроқ Трампнинг Украина президентини «диктатор» деган даъвоси Бирлашган Миллатлар Ташкилотида кескин танқидларга сабаб бўлганди. Германия канцлери Америка етакчисининг сўзларини нотўғри ва хавфли деб атаган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025