ҲАМАС гаровга олинган 4 кишининг жасадини Исроилга топширди
Бош вазир Нетаняҳу воқеани Исроил учун «шок ва қайғу куни» деб атади.

Фото: AP / Abdel Kareem Hana
ҲАМАС гаровга олинган шахслардан 4 нафари жасадини Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнис ҳудудида Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари орқали Исроилга топширди. Ҳалок бўлганлар орасида 33 ёшли Шири Бибас ва унинг икки ўғли: беш ёшли Ариел ва икки ёшли Кфир, шунингдек, 83 ёшли Одед Лифшиц бор.
ҲАМАС жасадларни топшириш жараёнини ташвиқот тадбирига айлантирди: саҳна ўлганларнинг фотосуратлари акс эттирилган плакатлар билан безалди. Ҳамасчилар, шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг вампир суратини, Исроил раҳбариятини айбловчи шиорлар билан бирга Исроил байроғи туширилган тобутларни намойиш қилди.
Қурбонларнинг жасади шахсини ва ўлими сабабларини аниқлаш учун Абу Кабир шаҳридаги Суд-тиббиёт экспертизаси институтига олиб кетилди. Бош вазир Нетаняҳу воқеани мамлакат учун «шок ва қайғу куни» деб атади ва келажакда бундай фожиаларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришга ваъда берди. Ўз навбатида ҲАМАС болалар ва Шири Бибаснинг ўлимида Исроил ҳукуматини айблади.

Бибаслар оиласи 2023 йил 7 октябрда Кибуц Нир Оз шаҳрига ҳужум пайтида ҲАМАС жангарилари томонидан асирга олинган эди. Оиланинг отаси Ярден Бибас 2025 йил 1 февралида ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув доирасида қўйиб юборилди. Шири Бибас ва унинг болалари, ҳамасчиларнинг сўзларига кўра, Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида 2023 йил ноябрида ўлган. Аёлнинг ота-онаси 2023 йил 7 октябрда жангарилар томонидан ўлдирилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

17:52 / 14.05.2025
Трамп яна Саудияда. У Нетаняҳудан юз ўгирдими?

15:57 / 14.05.2025
Ғазода шифохонага зарба оқибатида ўнлаб қурбонлар борлиги айтилмоқда

22:07 / 13.05.2025