Латвия Сейми россияликларнинг кўчмас мулк сотиб олишини тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлади
Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, Россия Украинадаги ҳарбий операцияни қўллаб-қувватламаётган ва қоралаётган давлатларга қарши «гибрид уруш» олиб бормоқда.

Фото: Getty images
Латвия Сейми (парламент) Россия ва Беларус фуқароларининг мамлакатда кўчмас мулк сотиб олишини тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади.
Қайд этилишича, мазкур қарор миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва давлат манфаатларига нисбатан эҳтимолий таҳдидларнинг олдини олиш имконини беради. Тақиқ Россия ёки Беларусда рўйхатдан ўтказилган ва ташкил этилган юридик шахсларга ҳам, шунингдек, акцияларининг камида 25 фоизи ушбу давлатлар фуқароларига тегишли компанияларга ҳам тааллуқли.
Шу билан бирга, тақиқ мазкур қонун кучга кирганидан кейинги битимларга таъсир кўрсатади.
Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, Россия Украинадаги ҳарбий операцияни қўллаб-қувватламаётган ва қоралаётган давлатларга қарши «гибрид уруш» олиб бормоқда. Латвия ҳам улар орасида. Таъкидланишича, ҳарбий бўлмаган таъсир инструментларидан бири бошқа мамлакатда кўчмас мулкни билвосита сотиб олишдир.
Қонун кучга киргунга қадар яна икки марта ўқишдан ўтиши керак.
Кремл бир неча бор «гибрид уруш» борасида Москвага нисбатан билдирилган айбловларни рад этган. 2024 йил сентябрда Финландияда ҳам мамлакат яхлитлиги ва суверенитетини бузадиган давлатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш бўйича битимларни тақиқловчи қонун кучга кирган эди.
Аввалроқ Латвия Шарқдан таҳдид уйғонадиган бўлса, Россия билан чегараларини бир неча соат ичида ёпиш билан таҳдид қилганди. Латвия фуқароларига Россия ва Беларусга бормаслик тавсия қилинади, чунки вазият кескинлашса, ушбу мамлакатлар билан чегара пунктлари зудлик билан ёпилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

10:50 / 12.06.2025
Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгарди

11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда

14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?

09:18 / 19.05.2025