Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда янги ҳукумат иш бошлади
Латвия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматини тасдиқлади. Бош вазир лавозимига 47 ёшли сиёсатчи Андрис Кулбергс тайинланди. Янги ҳукумат мамлакатда украин дронлари билан боғлиқ воқеалар ортидан юзага келган сиёсий инқироздан кейин шакллантирилди.
28 май куни Латвия Сейми Андрис Кулбергс бошчилигидаги янги ҳукумат таркибини маъқуллади. Тўрт партиядан иборат коалицияни парламентнинг 100 нафар депутати орасида 66 нафар қўллаб-қувватлади, 25 нафар эса қарши овоз берди.
Янги бош вазир ҳукуматнинг асосий устувор йўналишларидан бири миллий хавфсизлик бўлишини таъкидлади. У Латвия Украинага ёрдам бериш ва НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб қолишини билдирди.
Янги ҳукумат таркибида иқтисодиёт вазири Виктор Валайнис, ташқи ишлар вазири Байба Браже, соғлиқни сақлаш вазири Хосам Абу Мери ҳамда фаровонлик вазири Рейнис Узулниекс ўз лавозимларини сақлаб қолди. Мудофаа вазири этиб полковник Райвис Мелнис тайинланди.
Кулбергс бошчилигидаги ҳукумат 3 октябрга белгиланган навбатдаги парламент сайловларига қадар фаолият юритади.
Латвиядаги сиёсий инқироз май ойи бошида мамлакат ҳудудига икки учувчисиз учиш аппарати кириб келганидан кейин бошланган эди. Кейинчалик улар Украинага тегишли дронлар экани маълум бўлди. Бу воқеадан сўнг мудофаа вазири Андрис Спрудс истеъфога чиққан, ортидан бош вазир Эвика Силиня ҳам ўз лавозимини тарк этган ва бутун ҳукумат истеъфога чиққан эди.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
08:48 / 11.05.2026
Латвия мудофаа вазири дронлар можаросидан кейин истеъфога чиқди
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
11:39 / 02.02.2026