Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Wizz Air Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиши мумкин
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Wizz Air авиакомпанияси бош директори Ёжеф Варади ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёжеф Рожа билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Wizz Air авиакомпанияси томонидан Ўзбекистондан Европага ва Ўзбекистон орқали транзит ҳаво қатновлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Ёжеф Варади Wizz Air Abu-Dhabi компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилди.
Транспорт вазири И.Маҳкамов Wizz Air авиакомпаниясига Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсни ташкил этишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:32 / 03.06.2026