Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 10:48 / 23.02.2025
12980
2 дақиқада ўқилади
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда қайси вилоятлар етакчи экани маълум қилинди
Фото: agronet.uz
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 467 трлн сўмни ташкил этган.
2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қуйидаги ҳудудлар етакчилик қилган:
- Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (998,5 минг тонна);
- Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 млн 833 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (747,6 минг тонна);
- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (351,5 минг тонна);
- Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (699,9 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (666,1 минг тонна);
- Қашқадарё вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (345,9 минг тонна);
- Самарқандда энг кўп – 1 млн 456 минг тонна сут олинган;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 1 млрд 608 миллион дона тухум олинган;
- Хоразмда энг кўп – 33,0 минг тонна балиқ овланган;
- Самарқандда 1 млн 765 минг 800 бош йирик шохли қорамол бор;
- Қашқадарёда 5 млн 109 минг 700 бош қўй ва эчки бор;
- Тошкент вилоятида энг кўп – 57 009 бош от бор.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026