Конго АҚШ ва Европа Иттифоқига ўз ресурсларидан фойдаланишни таклиф қилди
КДР президенти Чисекеди Ғарбнинг ўз мамлакатининг минерал ресурсларига сармояси M23 билан давом этаётган можаро шароитида хавфсизликни оширишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Фото: REUTERS
Конго Демократик Республикаси президенти Феликс Чисекеди "23 март ҳаракати" (М23) исёнчи гуруҳини қўллаб-қувватловчи Руандага босим ўтказиб, Конгода хавфсизлик ва барқарорликни оширишга ёрдам беради деган умидда Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқига ўз мамлакатидаги улкан минерал ресурслардан фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда 22 феврал, шанба куни The New York Times нашри ёзди.
Конго Демократик Республикасида мобил телефонлар ва электр транспорт воситалари учун аккумуляторлар ишлаб чиқаришда зарур бўлган олтин, қалай ва колтан каби металлар ва минераллар каби бой захиралар мавжуд. Бу табиий ресурслар коррупция ва урушларга сабаб бўлди — турли қуролли гуруҳлар, маҳаллий исёнчилар ва ташқи ўйинчилар ўнлаб йиллар давомида мамлакат ҳудудини назорат қилиш учун курашиб келишди. 1994 йилда Руандада содир этилган геноциддан бери КДР 30 йилдан ортиқ қуролли можаро ҳолатида.
Январ ойи охирида тутси этник озчилиги манфаатларини ифодаловчи М23 гуруҳи қўшни Руанда ҳарбийлари кўмагида КДР шарқидаги энг йирик шаҳар Гомани назорат остига олди. КДР шарқидаги Жанубий Киву провинциясининг маъмурий маркази Букаву шаҳри ҳам ушбу гуруҳ назорати остида.
КДРдаги можаро ва Украинадаги урушни таққослаш
NYT хабарига кўра, Чисекеди ўз мамлакатидаги ҳозирги можарони Украинадаги урушга ўхшаш деб ҳисоблайди ва уни ҳал қилиш учун КДР табиий ресурсларидан фойдаланиш ниятида. Хусусан, у Ғарбнинг КДРга киритилаётган йирик сармоялари, жумладан, эҳтимолий фойдали қазилмалар келишуви орқали унинг мамлакатига катта хавфсизлик ва барқарорлик олиб келишига умид қилмоқда.
Журналистларнинг фикрича, бугунги кунда Хитойда АҚШга қараганда КДРнинг минерал ресурсларидан фойдаланиш имконияти анча юқори. Ўз навбатида, ЕИ Руанда билан қалай, волфрам ва олтин каби фойдали қазилмаларни 935 миллион долларга (893 миллион евро) олиш учун шартнома тузди. Бироқ, Чисекеди минераллар Руанда томонидан ўғирланганини айтди ва келишувни «мутлақ жанжал» деб атади ҳамда Европа Иттифоқини «Конгони ўғирлаш ва талон-торож қилишда шерикликда» айблади.
Ўз навбатида, ЕИ келишув янада кучлироқ тартибга солишга олиб келади, деб таъкидлайди. Ўтган ҳафта Европарламент Руанда Конго Демократик Республикасига ҳар қандай аралашувни, жумладан, М23 томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда қазиб олинган фойдали қазилмалар экспортини тўхтатмагунча келишувни тўхтатиб туришга чақирди, деб эслатади NYT.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025