Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қуриладиган уйлар марказлаштирилган иситиш тизимига уланади ва электр плиталари билан жиҳозланади
Жорий йилда 135 мингта квартиралари уй-жойларни қуриш режалаштирилган бўлиб, улар марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланади.
Ўзбекистонда 2025 йилда янги биноларни марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимига улаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони билан тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган.
«Йўл харитаси»нинг 9-бандида уй-жой массивларида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳақида сўз боради. Унга кўра, 2025 йилда қуриладиган 135 мингта квартирали уй-жойлар марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан янги уйлардаги ошхоналар электр печкалар билан жиҳозланади.
Шунингдек, 2025 йил 1 апрелга қадар аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўлларни ёритиш учун электр энергияси сарфини икки карра қисқартириш бўйича Президент Администрациясига тақдимот қилинади.
Шу билан бирга, ҳар бир ҳудудда лифтларни фойдаланишга топшириш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича камида иккитадан гуруҳ ташкил этиш, соҳани зарур мутахассислар билан таъминлаш учун республиканинг ҳар бир ҳудудида камида 20 нафардан фуқарони лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ўқитиш режалаштирилмоқда (1 майгача).
Бундан ташқари, «Янги Ўзбекистон» ва бошқа турар жой массивларида кўп қаватли уйлар қуриш харажатларининг камида 2 фоизи яқин атрофдаги ҳудудларни ободонлаштиришга йўналтирилиши мумкин. Тегишли ҳужжат лойиҳаси 1 июлга қадар Вазирлар маҳкамасига киритилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 19 феврал куни энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишганди. Ўшанда кўп қаватли уйларда иссиқликни яхши сақлаш учун уларни изоляциялаш кенгайтирилиши, хонадонларда гелиоколлектор ва қуёш панели ўрнатишга арзон кредитлар берилиши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
08:42 / 06.11.2025
Пойтахтда ижтимоий объектлар 100 фоиз иситиш тизимига уланди
18:24 / 30.10.2024
Совуқ тушди, аммо уйларга иссиқлик берилмаяпти. Нега?
21:11 / 02.02.2024
Бишкекдаги ягона ИЭСда портлаш. Шаҳарнинг катта қисми иссиқлик ва электрсиз қолди
23:16 / 10.04.2023