Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда ижтимоий объектлар 100 фоиз иситиш тизимига уланди
5 ноябр ҳолатига, Тошкентда барча ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ иситиш билан таъминланди, кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш уланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда иситиш мавсуми тўлиқ йўлга қўйилди. Ҳокимлик қайд этишича, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг 100 фоиз қисми иситишга уланган. Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг 95 фоизига иситиш етказилган.
Аҳолига, агар уйда иситиш бир маромда бўлмаса ёки техник носозликлар кузатилса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилиш тавсия этилмоқда:
- қўнғироқ маркази: 1347, (71) 200-00-56;
- яшаш манзили бўйича Veolia Energy Tashkent туман бошқармалари.
Мавзуга оид
09:00
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026