Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганлар профилактик ҳисобга олинади
Суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан давлат ҳимоясини таъминлаш амалиётини кенгайтиришни назарда тутади.
Лойиҳа билан профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси амалдаги 6 тоифадан 3 тоифага, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинаётган моддалар 28 тадан 12 тага камайтирилиб, ҳозирда зарур ҳисобланган қўшимча 2 та ҳолат билан тўлдирилмоқда.
Хусусан, оилавий зўравонлик содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутиляпти.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида айрим тоифадаги шахсларга уларнинг айблилик масаласи ҳал этилмасдан туриб ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш амалиёти бекор қилинади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди
Жаҳон | 09:30
-
Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади?
Ўзбекистон | 09:03
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
Мавзуга оид

23:20 / 16.06.2025
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

16:42 / 24.03.2025
Қирғизистонда қоидабузар ҳайдовчилардан тўхтатилган жойда имтиҳон олинади

17:15 / 05.03.2025
Фуқароларни меҳнат шартномаси тузмасдан ишга олганлар йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин

17:09 / 22.02.2025