Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, баъзи маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати бошлиғи ва ўринбосарлари томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Жумладан:

- жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш;

- белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ва тўкиш;

- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;

- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш;

- оз миқдорда талон-торож қилиш;

- майда безорилик;

- диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;

- қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;

- совуқ қуролни олиб олиб юриш;

- вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.