ССВ: Тиббиёт мутахассислари эндиликда янгича танлов асосида хорижга ўқиш ва малака ошириш учун юборилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бугунги кунда энг чекка ҳудудларда ҳам илғор диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланмоқда. Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашяпти. Натижада жойларда тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бормоқда.
Ушбу масаланинг оқилона ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 августдаги тегишли буйруғига кўра, ёшларни магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида ривожланган давлатларга ўқишга ҳамда билим ва малака ошириш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилди.
Хўш, бу жараён эндиликда қай тартибда ташкил этиляпти? Номзодлар учун қандай талаблар мавжуд?
— Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқишга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг чет элда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлашга бориши танлов асосида ташкил қилинади, — дейди Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов.
— Муассасамиз номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиш ва белгиланган тартибда танлов ўтказиш бўйича ишчи орган этиб белгиланган. Мазкур жараён шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” mas.ssv.uz ахборот тизими жорий этилди.
Бу электрон платформа орқали 2025 йил 1 мартдан 31 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);
- малака ошириш (стажировка ўташ) ва қайта тайёрлашга қабул қилувчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат), бунда ўқишнинг бошланиш муддати 2025 йил май ойидан кейинга режалаштирилиши лозим;
- хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач, олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (essay));
- охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.
Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатлари қабул қилинган номзодлар билан улар топширган иншо (essay) асосида ишчи орган ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан онлайн суҳбат ўтказилади.
Танлов натижалари ишчи органнинг ахборот тизимида ва веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Бунда, танлов ғолибларининг магистратура ва клиник ординатурада етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари (контракт пули), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг хорижда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Эслатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими танлов ғолиблари билан вазирлик томонидан белгиланган тартибда шартнома тузади. Ушбу шартномаларда малака ошириш (стажировка ўташ) таълим дастурлари бўйича таҳсил олиб келгандан сўнг 3 йил мобайнида, қайта тайёрлаш, магистратура ва клиник ординатура таълим дастурлари бўйича ўқиб келгандан кейин эса 5 йил давомида давлат тиббиёт муассасаларида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жавоб ракеталарни отган Эрон ва Исроилга ёрдам бераётган АҚШ – кун дайжести
Жаҳон | 14:14
-
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди
Ўзбекистон | 14:12
-
ЕИдаги СТГ терминалларига россиялик мижозларга хизмат кўрсатиш тақиқланади
Жаҳон | 14:11
-
🔴 LIVE: Исроил - Эрон зиддияти: томонлар очиқ уруш бошлади
Жаҳон | 14:01
Мавзуга оид

11:34 / 07.09.2021
Хорижда тиббиёт соҳасида ўқиган талабаларнинг 545 нафари тестдан ўтиб, ўқишни Ўзбекистонда давом эттирадиган бўлди

22:48 / 01.04.2021