Ўзбекистон | 22:48 / 01.04.2021
9197
3 дақиқада ўқилади

«Ҳудудларда 10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар етишмайди» – Келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотаси оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Президент соҳада кадрлар етишмовчилиги жиддий эканлигига эътибор қаратди.

«Соҳани, айниқса, бирламчи тиббиёт бўғинини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш зарур. Бу борада, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларида шифокорларга бўлган эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, «Қишлоқ шифокори» дастури қабул қилинди.

Ушбу ҳудудларда ишламоқчи бўлган шифокорларга 30 миллион сўм пул маблағлари ажратилиши белгиланиб, ушбу мақсадларга жорий йил бюджетдан 20 миллиард сўм ажратилди.

Лекин, орадан 4 ой вақт ўтгани бўлса-да, на вилоят, туман ва шаҳар ҳокими, на соғлиқни сақлаш бошлиқлари бирорта талабгор билан шартнома имзоламаган.

Ваҳоланки, бугунги кунда олис ва чекка ҳудудлар учун 220 нафар шифокор зарур. Ҳудудларда 10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар етишмайди.

Масалан, Сурхондарёда 130 нафар тез тиббий ёрдам, 60 нафар терапевт шифокори, Тошкент вилоятида 113 нафар лаборант, Фарғонада 100 нафар болалар шифокори, Наманганда 25 нафар акушер етишмайди.

Амалдаги тизим бўйича йилига 3 минг нафар тор мутахассис тайёрланса-да, ҳар йили яна 2 минг нафар мутахассис пенсияга чиқиб кетади», деган президент.

Шу сабабли, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибаевга клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизимини жорий этиб, келгуси ўқув йилидан қабул квотасини икки бараварга ошириш бўйича топшириқ берилди.

Ушбу янги тизимда ординаторлар ўқув жараёнининг ярмини олийгоҳлар ва ихтисослашган марказларда, қолган ярмини эса, иш жойида давом эттиради.

«Вилоят ҳокимлари ўз ҳудудига зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун маҳаллий бюджетдан грант ажратиши керак.

Масалан, ушбу грант асосида ўқиган шифокор, грант ажратган вилоятга бориб камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини олиши зарур», – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани