Мексикада «Европанинг кокаин қироли» отиб кетилди
Наркосавдогар Марк Эббен 2017 йилгача Синалоа картели аъзоси бўлган. Унинг жасади ёнидан АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси ходимининг сохта гувоҳномаси топилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Мексикада 13 феврал куни дунёда энг кўп қидирилаётган наркосавдогарлардан бири — «Европанинг кокаин қироли» номи билан танилган Марк Эббен отиб кетилгани маълум бўлди, деб ёзади Bild.
Эббен узоқ йиллар давомида Мексиканинг Синалоа картели билан ҳамкорлик қилиб келган, унинг ўлимига картел ичидаги келишмовчилар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
2017 йилда картел етакчиси Хоакин «Эл Чапо» Гусман қўлга олинганидан кейин Эббен Гусманнинг рақиби — Исмаел «Ал Майо» Замбад тарафига ўтиб кетган. Шундан буён у мунтазам хавф остида қолиб келаётганди. Аммо уни «дўстларнинг» ўзи ўлдирган бўлиши мумкин, чунки Мексика ҳукумати Эббеннинг изига тушиб, ҳибсга олишни режалаштираётгани маълум бўлганди.
Марк Эббен 13 феврал куни Мехико яқинидаги Атисапан-де-Сарагоса ҳашаматли спортзалидан чиқаётганида отиб кетилган. Қотиллик юз берган вақтда у зирҳланган Cadillac’идан бир қадам нарида бўлган. Мексика ҳукуматининг маълумотларига кўра, жиноятчилар ҳарбий полициядан атиги 14 дақиқа олдин ҳаракат қилган.
Эббеннинг жасадидан АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси (DEA) ходимининг сохта гувоҳномаси топилган. Бу Эббеннинг ягона сохта ҳужжати эмас: у Россияга ЕИ дипломати сифатида саёҳат қилган, Бразилияга эса Европолнинг махсус агенти сифатида ташриф буюрган. У ананас қутилари ичига яширилган 400 килограмм кокаин контрабандасига алоқадор экани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Мексика полицияси ҳарбийлар билан биргаликда Синалоа наркокартелининг тахминий раҳбари, наркобарон Эл Чапонинг ўғли Овидио Гусман-Лопесни ҳибсга олганди. Шундан сўнг, наркокартел аъзолари Кулиакан шаҳрида тартибсизликларни уюштирган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
-
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
Жаҳон | 23:38 / 29.03.2025
Мавзуга оид

23:11 / 23.03.2025
Мексикада майяларнинг муқаддас ибодатхонасига чиққан турист калтакланди

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

20:40 / 01.03.2025
АҚШ Трамп талаблари бажарилмаса, Мексикага «ҳарбий ҳаракатлар» билан таҳдид қилди

17:00 / 28.02.2025