Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда туғилиш кўрсаткичи 1899 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди
Шу билан бирга, мамлакатда туғилишнинг камайиши фонида ўлимлар сони ортмоқда. Японияда ўтган йили ўлим ҳолати 1,8 фоизга ошиб, рекорд даражага етган.
Японияда 2024 йилда 720 минг 988 чақалоқ, жумладан, чет эл фуқароларининг фарзандлари дунёга келди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 5 фоизга кам.
Қайд этилишича, ўтган йилда болаларнинг туғилиш ҳисобини юритиш бошланган 1899 йилдан бери энг кам чақалоқ дунёга келган.
Японияда рекорд даражадаги туғилиш 1949 йилга тўғри келади — ўшанда 2,69 миллиондан ортиқ бола туғилган. Аммо 1974 йилдан бери ушбу кўрсаткич барқарор равишда камайиб келмоқда. 2016 йилда туғилишлар сони йилига 1 миллиондан тушиб кетган ва шундан буён ҳар йили 3-5 фоизга қисқармоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни бир қатор сабаблар билан боғлайди.
Хусусан, сўнгги йилларда японлар кечроқ оила қуришни маъқул кўрмоқда ва табиийки болалар туғилиши ҳам кечикяпти. 2024 йилда тузилган оилалар сони 1945 йилдан бери энг кам кўрсаткичлардан бирини ташкил этган — 499 минг 999 та. Бундан ёмон кўрсаткич фақат 2023 йилда қайд этилган.
Бундан ташқари, коронавирус пандемияси ҳам вазиятга салбий таъсир кўрсатган. Японияда туғилишнинг камайиши фонида ўлим ҳолатлари ортмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йили ўлим ҳолати 2023 йилга нисбатан 1,8 фоизга ошган ва рекорд даражага етган — 1,62 миллион киши.
Аввалроқ Жанубий Кореяда туғилиш кўрсаткичи тўққиз йил ичида биринчи марта ўсгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат шаҳарлари орасида туғилишнинг энг паст коэффициэнти Сеулда қайд этилган. Ўтган йилги ўсиш қисман пандемиядан кейин қурилган оилалар сонининг ошгани билан боғлиқ.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026