АҚШ Трамп талаблари бажарилмаса, Мексикага «ҳарбий ҳаракатлар» билан таҳдид қилди
АҚШ Мексика раҳбариятидан наркокартеллар билан «алоқани узишни» талаб қилмоқда.

Фото: ZUMA Press
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет Мексиканинг олий ҳарбий раҳбарлари билан музокаралар чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп талабларини бажаришга чақирди.
Жумладан, агар Мексика ҳукумати наркокартеллар билан «келишув»ни бартараф қилмаса, АҚШ ҳарбийлари «бир томонлама чора кўриши»ни айтди.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, суҳбат 31 январь куни ўтказилган ва Пентагоннинг янги раҳбари ва Мексика ҳарбий қўмондонлиги ўртасидаги илк расмий алоқа бўлган.
WSJ манбаларининг таъкидлашича, Мексика олий раҳбарияти Хегсет сўзларининг оҳангидан «ҳайратда ва ғазабда» қолган, чунки улар буни мамлакат ҳудудида тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошлаш таҳдиди сифатида қабул қилган.
Мексика ҳукуматининг наркокартеллар билан алоқалари коррупция, зўравонлик ва сиёсий беқарорликни ўз ичига олган мураккаб ва кўп қатламли муаммодир. Мексика ўнлаб йиллар давомида гиёҳванд картеллари билан курашиб келмоқда, бироқ кўп ҳолатлар коррупцияга ботган амалдорлар ва хавфсизлик кучларининг жиноий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилгани ёки уларнинг фаолиятига кўз юмаётганини кўрсатади.
Кўплаб полициячилар, ҳарбийлар ва ҳатто ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг картеллар билан алоқаси борлиги аниқланган. Картеллар сиёсатчиларнинг сайлов кампанияларини ҳимоя қилиш ёки «аралашмаслик» эвазига молиялаштиради. Баъзи ҳудудларда картеллар аслида маҳаллий ҳокимиятларни назорат қилади ва амалдорларга босим ўтказади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:56 / 29.03.2025
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди

22:55 / 29.03.2025
Пентагон 75 мингдан ортиқ ходимни ишдан бўшатишга тайёрланмоқда

21:38 / 29.03.2025
Пентагон раҳбари махфий музокараларга хотинини ҳам олиб боргани маълум бўлди

21:10 / 29.03.2025