ДХХ соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимини қўлга олди
Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходим, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шохобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
-
UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL каби корхоналардаги давлат улуши сотилади
Иқтисодиёт | 11:21
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
Мавзуга оид

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

08:07 / 10.04.2025
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди

11:54 / 28.03.2025