Тожикистондаги парламент сайловларида президент Имомали Раҳмон партияси ғалаба қозонди
Сайловларда сайловчиларнинг 85,3 фоизи иштирок этди, бу 5,5 миллион сайловчиларнинг 4,7 миллиони демак.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
2 март куни Тожикистонда парламент сайловлари ўтказилди. Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия раиси Бахтиёр Худоёрзода томонидан эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, Халқ демократик партияси ғалаба қозонди. Унга президент Имомали Раҳмон раҳбарлик қилади.
Ушбу партия парламент қуйи палатасидаги 12 ўринни қўлга киритди. Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди: Аграр партия 5 та, Иқтисодий ислоҳотлар партияси 3 та, Социалистик партия ва Демократик партия эса биттадан. Коммунистик партия парламентга киролмади. Парламентга кирган барча сиёсий уюшмалар ҳукмрон ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.
Сайловларда сайловчиларнинг 85,3 фоизи иштирок этди, бу 5,5 миллион сайловчиларнинг 4,7 миллиони демак.
Сайловда ягона мухолифат ҳаракати – Тожикистон социал-демократик партияси иштирок этмади. Ўтган йилнинг май ойида партия асосчиси ва етакчиси Раҳматилло Зойиров вафот этди. Орадан бир неча ой ўтиб унинг ўринбосари Шокиржон Ҳакимов давлат тўнтаришига уринишда айбланиб ҳибсга олинди сўнгра 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Тожикистон парламенти қуйи палатаси 63 депутатдан иборат. Улар яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Бунда 22 нафар вакил пропорционал тизим бўйича, яна 41 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича аниқланади. Депутатларнинг ваколат муддати - беш йил.
Мавзуга оид

16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

16:47 / 02.06.2025