Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йилда республика бўйлаб ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар беришича, бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
Лойиҳа доирасида транспорт хизматлари:
- ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги «Ғамхўрлик» гуруҳларида;
- умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида;
- реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан хизматдан фойдаланганлик учун тўлов ва субсидия тизими ҳам жорий этилмоқда. Хусусан:
- ҳар бир йўловчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалардаги йўловчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизи;
- Юқорида кўрсатилган реестрларга киритилмаган оилалардаги йўловчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи субсидия шаклида қопланади.
Субсидия шаклидаги тўловлар aгентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
-
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда
Фан-техника | 12:27
-
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
Жамият | 12:23
-
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти
Жаҳон | 12:20
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

08:09 / 20.02.2025
Ногиронлик қандай тартибда белгиланади? ССВ мутахассиси янги тизим ҳақида

10:36 / 03.02.2025
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

12:15 / 02.02.2025