Қатор компанияларга тўловларни электрон шаклда ҳам қабул қилиш мажбурий деб белгиланди
Аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефт маҳсулотини сотувчи ҳамда мулкни ижарага берувчи юридик шахслар 1 июлгача мажбурий тартибда электрон тўлов тизимларига уланиши ва мижозларга улар орқали тўлов қилиш имкониятини яратиши керак. Акс ҳолда, бу ҳолат терминал орқали тўлов қабул қилишни рад этишга тенглаштирилади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Фото: Yahoo Finance
«Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефт маҳсулотини сотувчи ва мулкни ижарага берувчи юридик шахслар мажбурий тартибда электрон тўлов тизимларига уланиши ҳамда тўловларни улар орқали амалга ошириш имкониятини яратиши керак.
Бунда юридик шахслар томонидан тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилишни рад этиш ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этишга тенглаштирилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун асос бўлади.
Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2 ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар 2025-2030 йилларда электрон тўловлар улушини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиши лозим.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

08:40 / 30.05.2025