Гуржистон парламенти «Чет эл агентлари» тўғрисидаги иккинчи қонунни маъқуллади
Гуржистон парламенти 1938 йилда қабул қилинган АҚШнинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонуни таржимаси бўлган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Шу билан бирга, мухолифат репрессив деб ҳисоблайдиган бир қатор нормалар қабул қилинди.

Фото: Tabula
Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» (ГО) партиясидан аъзоларни ўз ичига олган Гуржистон парламенти 1938 йилда қабул қилинган АҚШнинг хорижий агентларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонуни таржимаси бўлган қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда 4 март, сешанба куни Гуржистоннинг Tabula портали хабар берди.
Унга кўра, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳукмрон партиядан 84 депутат ёқлаб овоз берди. Ҳеч ким қарши чиқмади. Октябр ойидаги сайловларни сохталаштирилган деб ҳисоблаган мухолифат парламент ишини бойкот қилмоқда.
Жисмоний шахслар ҳам «чет эл агенти» сифатида тан олиниши мумкин
«Гуржистон орзуси» депутати ва парламентнинг ҳуқуқ қўмитаси раҳбари Арчил Гордуладзенинг айтишича, Гуржистоннинг хорижий агентларни рўйхатга олиш тўғрисидаги янги қонуни «Америка қонунининг батафсил таржимаси». Унинг эслатишича, «Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун Гуржистонда 2024 йил ёзида кучга кирган. Оммавий ахборот воситалари уни аллақачон «чет эл агентлари қонуни» деб атаган. У оммавий норозиликларга қарамай маъқулланди.
Янги қонуннинг фарқи шундаки, у оддий фуқароларга ҳам таъсир қилиши мумкин. «Агар амалдаги «Ошкоралик тўғрисидаги қонун» фақат нодавлат ташкилотлар, онлайн ОАВ ва телерадиокомпанияларга тегишли бўлса, Америка қонуни жисмоний шахсларга ҳам таъсир қилади. Жисмоний шахс ҳам хорижий куч, ҳам агент бўлиши мумкин», — дея Гордуладзе сўзларини келтиради Гуржистоннинг Netgazeti портали.
Tbilisi life Telegram-каналининг қўшимча қилишича, «хорижий агентлар» тўғрисидаги биринчи қонун қабул қилингандан сўнг кўпчилик нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат реестрида рўйхатдан ўтишдан бош тортган. «Энди улар FARA асосидаги янги қонунни жорий қилмоқда, у рўйхатдан ўтишдан бош тортган тақдирда жиноий жавобгарликни назарда тутади», — деб ёзади портал.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда янги автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш жорий қилинди
Ўзбекистон | 08:33
-
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ўзбекистон | 07:35
-
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 07:32
Мавзуга оид

11:39 / 18.04.2025
Гуржистон чет элликларни чиқариб юбориш тартибини соддалаштиради

07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди

14:13 / 06.04.2025
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг

15:25 / 03.04.2025