Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ноқонуний умра сафари оқибатида муаммога дуч келган 580 нафар фуқаро чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Шу йилнинг дастлабки уч ойида лицензиясиз умра сафарини ташкил қилиш бўйича 34 та жиноят иши қўзғатилди, 46 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълумот берилди.
Шунингдек, ноқонуний фаолият юритган 53 та туристик хизмат кўрсатувчи субъект фаолияти тўхтатилди. Масъуллар билдирган маълумотларга кўра, баъзи турфирмалар ўз зиммасига олган вазифани бажармагани сабабли кўплаб фуқаролар Саудия Арабистонида оғир ҳолатга тушиб қолган.
«Юртдошларимиз сарсон бўлиб, ўша жойларда неча кунлаб оч ва ётоқсиз қолиб кетишди», деб маълум қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов.
Зиёрат мақсадида Саудия Арабистонига борган, бироқ ноқонуний ташкил этилган сафар оқибатида муаммога дуч келган жами 580 нафар фуқаро чартер рейс орқали юртга қайтарилган.
Аввалроқ, ДХХ Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026