Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламентда Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ЕИ армиясини тузиш таклиф қилинди
Бунга Венгрия Украинага 20 млрд евролик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини тўхтатиб қўйгани сабаб бўлмоқда.
Европарламент депутатлари ЕИ саммити олдидан Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда «Волт Европа» партияси томонидан тайёрланган режага таяниб, Politico хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу режада Европанинг умумий армиясини тузиш ҳам таклиф этилган. Ташаббус 6 март куни бўлиб ўтадиган ЕИ учрашувида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, «Волт Европа» Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласни «ЕИнинг тўла ҳуқуқли ташқи ишлар вазири» этиб тайинлаш ҳамда ташкилот ваколатларини мудофаа соҳасида ҳам кенгайтиришни таклиф қилмоқда.
Мазкур партия Европа бирдамлиги тарафдори ва қитъа манфаатлари алоҳида давлатлар манфаатларидан устун деб ҳисоблайди. Европа парламентининг янги чақириғида партия бешта мандат олган, кейин эса «Яшиллар» фракциясига қўшилган.
Евроиттифоқ саммитига таклифда Европа кенгаши раиси Антониу Кошта Украинада ўт очиш тўхтатилгач, Европа ушбу мамлакатнинг хавфсизлик кафолатларини таъминлашга тайёрланиши кераклигини маълум қилган.
Аввалроқ ЕИ етакчилари Венгриянинг қаршилиги сабаб Украинага 20 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакети устидаги ишларни тўхтатиб қўйганди. Шу боис ушбу масала саммит кун тартибидан олиб ташланган.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026