АҚШ ва Киев яқинда Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилиши мумкин
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Уолтц Киев билан музокаралар жойи, вақти ва мазмунини муҳокама қилди. Унинг таъкидлашича, Украинага ёрдамнинг тикланиши музокаралар муваффақиятига боғлиқ бўлади.

Фото: Mandel Nghan/AFP/Getty Images
5 март, чоршанба куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц АҚШ ва Киев яқин орада Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш бўйича музокараларнинг янги босқичини ўтказиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «Украина миллий хавфсизлик маслаҳатчиси» билан телефонда гаплашган ва бундай музокараларнинг мумкин бўлган жойи ва вақти, шунингдек, уларнинг мазмуни ва делегациялар таркибини муҳокама қилган.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак бу маълумотни тасдиқлаб, яқин орада АҚШ ва Украина вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтишини ёзди.
Майк Уолтцнинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина президенти Володимир Зеленский тинчлик музокараларига «ва кейинги суҳбатларга» тайёрлигини эълон қилганидан кейин кейинги ўзгаришларга умид бор.
АҚШнинг Украинага ёрдамини тиклаш
Шу билан бирга, АҚШ президенти маслаҳатчиси Американинг Украинага ҳарбий ёрдами қайта тикланиши бўлажак музокаралар муваффақиятига боғлиқлигини таъкидлади. 5 март куни эса АҚШ Киевга HIMARS узоқ масофали ракета зарбалари учун разведка маълумотлари ва координаталарини узатишни тўхтатгани, шунингдек, ҳаво ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш учун канални тўсиб қўйгани маълум бўлди.
Майк Уолтцнинг айтишича, музокараларда баъзи «ишончни мустаҳкамлаш чоралари» бўйича келишиб олиниши керак ва кейин президент Трамп чекловларни олиб ташлашни «яқиндан кўриб чиқади». Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатиш Трамп Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашга жиддий қарор қилмагунча давом этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Уолтц Украина билан музокаралар давомида АҚШ Россия томонига таклиф қилинадиган муайян ташаббусларни ишлаб чиқишни кутаётганини аниқ айтди. Бу Франция президенти Эммануэл Maкрoн томонидан таклиф этилган қисман ўт очишни тўхтатишга тегишлими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Президент Зеленский аввалроқ бунга рози бўлганди – ракета ва ҳаво ҳужумларига, шунингдек, денгиздаги ҳарбий ҳаракатларга мораторийга.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти
Жаҳон | 13:26
-
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:20
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
-
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда
Фан-техника | 12:27
Мавзуга оид

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025