Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади
Жорий йилда 250 минг нафар қиз олий таълимга қамраб олинади. Яна 250 минг нафар аёл касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кўксаройда ўтказилган байрам тадбирида президент Шавкат Мирзиёев бу йил 250 минг нафар қиз олий таълимга қамраб олинишини маълум қилди.
Давлат раҳбари қиз боланинг ўқиши бутун оилага наф келтиришини яна бир бор таъкидлади.
Қайд этилишича, бугунги кунда талабаларнинг 52 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг ўзида магистратурада ўқиётган 15 мингга яқин хотин-қизларга 100 миллиард сўмга яқин контракт пули тўлаб берилган.
Ҳозирги вақтда 6 минг 200 дан ортиқ хотин-қизлар илмий фаолият билан шуғулланаётгани, илмий ишланмаларнинг 25 фоизини олима аёллар яратаётгани ҳам жамиятда уларнинг ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан далолат бериши айтилди.
«Ҳар бир оиладаги қизлар боғча, мактаб билан тўлиқ қамраб олиниши, замонавий касб-ҳунар ва чет тилларини эгаллаши, олий маълумотга эга бўлиши учун бундан буён ҳам барча шароитлар яратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, бу йил 250 минг нафар қиз олий таълимга қамраб олинади. Бу 2017 йилга нисбатан 3,5 карра кўп. Яна 250 минг нафар аёл касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. «Ёрқин келажак» лойиҳаси доирасида камида 200 нафар қиз ҳар йили дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025