Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
Довонда шамол тезлиги кучайиб, қор бўронлари кузатилмоқда. Қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш чегараси қисқарган.
Қалин қор ёғгани сабабли Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
«Жорий йилнинг 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади», дейилади хабарда.
Довон қачон очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилиши қўшимча қилинган.
ФВВ матбуот хизмати ҳам айни дақиқаларда вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилаётгани тўғрисида хабар берган.
Довоннинг бир неча қисмида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
«Гидрометеорология марказининг 2025 йил 7 мартдаги 129-сонли бюллетенига асосан қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 7 март куни соат 15:00 дан А373 „Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон“ автомобил йўлининг 137-162 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди», дейилади «Қамчиқавтойўл» хабарида.

7 март тонгидан Қамчиқ довонида кучли қор ёға бошлади. Довонда шамол тезлиги кучайиб, қор бўронлари кузатилди. Қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш чегараси қисқарди. Ҳаво ҳарорати –4 даражага тушди.
ЙҲХХ довон орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишга чақирганди.

Мавзуга оид
15:17 / 30.03.2026
Ҳафта давомида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
13:42 / 10.03.2026