Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида “Ласетти” ёниб кетди
Автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилнинг электр тизимида қисқа туташув юзага келиб, ёнғин содир бўлган.
Бугун, 11 июл куни соат 17:50 да «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига довондан ўтган А-373 автомобил йўлининг «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланган «Ласетти» русумли енгил автомобилда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилнинг электр тизимида қисқа туташув юзага келиб, ёнғин содир бўлган. Автомобилда ёлғиз бўлган ҳайдовчи дарҳол транспорт воситасидан тушиб, хавфсиз жойга чиққан.
Хабарга асосан «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасининг қутқарув экипажлари тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни тўлиқ бартараф этишган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026