Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди
Кенгаш Савдо-саноат палатаси ҳузурида фаолият юритади ва аёл тадбиркорларни қийнаётган муаммолар бўйича парламент олдига масала қўйиш ваколатига эга бўлади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Ушбу кенгаш жойларда аёл тадбиркорларни қийнаётган ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш бўйича тўғридан-тўғри парламент олдига масала қўйиш ваколатига эга бўлади.
Қайд этилишича, бу йил маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун қўшимча 3,3 триллион сўм ажратилади. Хусусан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида яна 100 миллион доллар берилади. Бунга қўшимча равишда тижорат банклари ҳам 100 миллион доллар жалб қилиб, маҳаллаларда ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратади.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли янги тизим йўлга қўйилади.
Биринчи босқичда бизнесга қизиққан, лекин кўникмаси бўлмаган 20 минг нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилади. Иккинчи босқичда ўзини ўзи банд қилган 100 минг нафар аёлнинг кичик тадбиркор бўлишига кўмаклашилади. Учинчи босқичда «Ҳамроҳ» компанияси ҳар бир туманда 2 тадан кичик корхона намунали ўрта бизнес даражасига олиб чиқишга масъул бўлади. Тўртинчи босқичда энг фаол 50 нафар аёл тадбиркор йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошадиган «чемпион тадбиркор»га айлантирилади.
Умуман, бу йил касб-ҳунарга ўқитиш, ишли қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 2 миллион нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.
«Олдимизга барча соҳа ва йўналишларда ғоят улуғвор мақсадларни қўймоқдамиз. Бунга эришиш учун биз таянадиган етук авлодни тарбиялаб, вояга етказиш сиз, азизларнинг – фидойи оналарнинг қўлида», – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, тадбирда президент қарори ҳамда фармони билан тақдирланган аёл қизларга орден ва медаллар, Зулфия номидаги давлат мукофотлари топширилди.
Мавзуга оид
08:32 / 04.10.2025
Жиддада биринчи Ўзбекистон-Саудия тадбиркор аёллари форуми ўтказилади
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025