Томонлар шу йилнинг ноябр ойида Жидда шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон – Саудия Арабистони тадбиркор аёллар биринчи форумини юқори даражада ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Султон ал-Ҳамид Саудия томони ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўраётганини билдирди ва форум юксак савияда ўтказилишига ишонтирди.

Мазкур форумда икки мамлакатнинг ҳунармандчилик, кийим-кечак ва текстил, дизайнер, мода, заргарлик, меҳмонхона ва туризм бизнеси, озиқ-овқат саноати ва пазандачилик соҳасида муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор аёллари иштирок этади.

Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркор аёллар ўртасида B2B шаклидаги мулоқот, мастер-класс, миллий ва замонавий кийим-кечаклар намойиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади.