Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди
Бундан 80 йил олдин 10 март куни АҚШ томонидан Токиога уюштирилган ҳужум оқибатида қарийб 10 минг корейс ҳалок бўлган эди.
Шимолий Корея 1945 йил 10 март куни Америка қўшинлари томонидан Токионинг бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган минглаб кореяликларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни, уларга товон пули тўлаш ва мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказишни талаб қилди.
Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, «Токио бомбардимони» тўғрисидаги баёнот билан Корея яриморолида япон мустамлакачилиги даврида ишлашга мажбур бўлган кореялик ишчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари томонидан тузилган Шимолий Корея ассоциацияси чиқиш қилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, 1945 йил 10 март куни АҚШ 275 та «B-29» бомбардимончиси ёрдамида Токиога авиазарбалар берган. Ҳужум вақтида япон ҳукумати кўплаб корейсларни лагерларда мажбуран сақлаб келган. Оқибатда кўплаб кореяликлар авиаҳужумдан қочишга улгурмаган.
Маълум қилинишича, ўшанда ҳужум вақтида ҳалок бўлган 100 минг кишининг қарийб 10 фоизини корейслар ташкил этган.
Қурбонлар шахси аниқланмаган, уларнинг жасадлари эса тегишли терговлар ўтказилмасдан, кўмиб юборилган. Бундан ташқари, ассоциациянинг қайд этишича, кейинчалик корейсларнинг жасадларидан «даҳшатли тажрибаларда» фойдаланилган.
Шу боис Шимолий Корея Япониядан ҳалок бўлган кореяликларнинг қариндошларидан расман кечирим сўраш ва уларга товон пули тўлашни талаб қилмоқда.
Шунингдек, КХДР томони қурбонлар шахсини аниқлаш мақсадида тўлиқ тергов ўтказишни ва унинг натижасини эълон қилишни талаб қилди.
«Корейслар ҳатто ўлганидан кейин ҳам ватанига қайта олмаган. Уларнинг аянчли тақдири япон мустамлакачилиги ва корейсларнинг мажбурий депортациясининг бевосита оқибатида эди», — дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:36 / 06.06.2026